Қувватлаш (Reinforcement)

Қисқача тавсифи

 

Қувватлаш – бу хулқ-атвор ва унинг оқибатлари ўртасидаги боғлиқлик.

Қувватлаш ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

 

Ижобий қувватлаш (positive reinforcement) — инсоннинг бирон хатти-ҳаракати натижасида пайдо бўладиган ва келажакда бундай реакцияларнинг такрорланишига сабаб бўладиган рағбат (қувватловчи*). Ижобий қувватлаш жараёни содир бўлиши учун рағбат инсон учун жозибадор бўлиши лозим.

 

Салбий қувватлаш (negative reinforcement) — рағбатлантириш, инсоннинг хулқий ҳаракатларидан сўнг уни бартараф бўлиши (ёки жадаллигининг пасайиши) келажакда бундай реакцияларнинг такрорланишига олиб келади. Салбий қувватлаш жараёни содир бўлиши учун қандайдир нохуш ҳолат мавжуд бўлиб, ундан халос бўлиш завқ келтириши лозим.

 

Усул муаллифи

Беррес Фредерик Скиннер, И.П. Павлов ва Ж.Б. Уотсон назариялари асосида.

 

Усулнинг назарий асоси

Радикал бихевиоризм ва Б.Ф. Скиннернинг оперант ўргатиш назарияси.

* Қувватловчи (рағбатлантириш) — болани қизиқтириб, жалб қиладиган, унга қувонч, завқ бағишлайдиган ҳамма нарса. Қувватловчилар ҳар хил турда бўлади. Бу ейиладиган нарса бўлиши мумкин (севимли таом, лаззатли егулик); ҳиссий, (масалан, мусиқа қутиси, қўллар учун сақич, оғирлаштиргич); материал (буюм, ўйинчоқ); ўйин (севимли ўйинни ўйнаш имконияти) ёки ижтимоий (мақтов, қайд, эътибор).

 

Усулни кўллашнинг мақсадлари/соҳаси

Усул универсалдир ва инсон учун функционал аҳамиятли ҳар қандай кўникмаларни ривожлантириш учун ишлатилади:

 

  • мулоқот қобилиятлари, ижтимоийлашув;
  • маиший кўникмалар, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш;
  • таълим мотивациясини қўллаб-қувватлаш ва шунга мос равишда ўқув кўникмаларини ривожлантириш;
  • муаммоли хулқ-атворнинг намоён бўлиш частотасини камайтириш ва бошқалар.

 

Мақсадли гуруҳ

Ёш

Ҳар қандай

 

Усулни қўллаш мумкин бўлган боланинг ривожланиш даражаси

Ҳар қандай

 

Ушбу усулдан фойдаланиш нотўғри эканлигини кўрсатувчи болаларнинг хусусиятлари

Йўқ

 

Усулни қўллайдиган мутахассиснинг малакасига қўйиладиган талаблар

 

Асосий маълумотга қўйиладиган талаблари

Усулни самарали қўллаш учун хулқни амалий таҳлили асосларини билиш талаб қилинади.

 

Сертификатланган курслар ёки тренингларни ўтишга қўйиладиган талаблар ёки тавсиялар

ПАП ни қўллаш бўйича сертификатланган курс ёки тренингларни ўтишга қўйиладиган талаблар ёки тавсиялар.

 

Қўллаш технологияси

Усулни қўллаш босқичлари

  1. Болани турли вазиятларда кузатиш.
  2. Нима бўлаётганини таҳлил қилиш.
  3. Қувватловчиларни танлаш (мукофот).
  4. Фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Тўғри мукофотларни танлаш, рағбатлантиришни аниқлаш жуда муҳим – танланган режанинг муваффақияти бевосита шунга боғлиқ.

 

Машғулотларни ташкил этиш шакли

Индивидуал, мини-гуруҳ, гуруҳ.

 

Қўллаш технологияси (мисоллар)

 

Усулнинг (амалиётнинг) самарадорлиги

Самарадорлик кичик гуруҳларни ўрганишда ва алоҳида ҳолатларни ўрганишда кўрсатилди (single case study) (Steibrenner et al, 2020)

 

Усулни тавсифлашда фойдаланилган манбалар

 

  1. Линч Б.М., Расмуссен Т. Болалик аутизми ва оғзаки-хулқий ёндашув: аутизм ва унга боғлиқ касалликларга чалинган болаларни ўқитиш/Инглиз тилидан таржима// Екатеринбург: Рама Паблишиш. – 2014 йил.

 

  1. Купер Д.О., Херон Т.Э., Хьюард У.Л. Хулқни амалий таҳлили // Москва: Практика. — 2016 йил.

 

  1. Мелешкевич О., Эрц Ю. Махсус болалар. Хулқни амалий таҳлили кириш // М.: Бахрах. – М. – 2015 йил.

 

Қўшимча манбалар

 

  1. Беррес Скиннер – Оперант хулқ [Электрон ресурс], URL: https://libking.ru/books/sci-/sci-biology/104070-5-berres-skinner-operantnoe-povedenie.html#book

 

  1. ABA терапиясида оғзаки-хулқий ёндашув: аутизм ва бошқа ривожланиш нуқсонларига чалинган болаларни ўқитиш усуллари. — 3-нашр./ Мэри Линч Барбера, Трейси Расмуссен; инглиз тилидан Д. Г. Сергеева аржимаси; Русча нашрга сўзбоши В.Г.Ромека; Муқаддима М. Сандберг. — Екатеринбург: Рама Паблишинг, 2019. — 264 с.

 

  1. Болалар аутизми ва ABA: ABA (Applied Behavior Analisis): Хулқни амалий таҳлили усулларига асосланган терапия/ Роберт Шрамм; инглиз тилидан З.Измайлова-Камар таржимаси; илмий муҳаррир С.Анисимова.- Екатеринбург: Рама Паблишинг, 2013. — 208 б.

 

  1. Тегишли рағбатни қандай танлаш мумкин? [Электрон ресурс] URL: https://autism-aba.blogspot.com/2013/08/selecting-reinforcers.html

 

  1. Аутизм 7-қисм. (ABA да рағбатни танлаш) [Электрон ресурс] URL: https://www.youtube.com/watch?v=StR_XSnzeOQ

 

Прокрутить вверх